Франциянинг кунлик аудиторияси 10 миллион кишидан ортиқ бўлган етакчи давлат телеканали — France 2 да Ўзбекистоннинг афсонавий шаҳарлари — Самарқанд ва Бухоро тўғрисида махсус репортажлар намойиш этилди, деб хабар бермоқда «Жаҳон» ахборот агентлиги.
Ушбу репортажлар Буюк ипак йўли йўналишларига бағишланган сериянинг таркибий қисмлари бўлиб, унинг биринчи сонларида Хитойнинг турли вилоятлари ҳақида сўз юритилган эди. Репортажлар 2015 йил май ойида Ўзбекистонга келган France 2 мухбирлари А. Микози ва П. Ашере томонидан тайёрланган.
Репортажларда Самарқанд ва Бухоронинг тарихий обидалари, ҳозирда уларни яхши сақлаш учун реставраторлар томонидан қилинаётган ишлар, ўзбек палови ва бошқа миллий таомлар, меҳмондўст аҳоли, шунингдек Ўзбекистон тарихий шаҳарларида халқаро туризм инфратузилмасининг ривожи ҳақида сўз борган.
Изоҳ (0)