Самарқанд шаҳар Ички ишлар бўлимига шу шаҳарда яшовчи аёл ўз уйидан пул ва тилла буюмлар ўғирлангани ҳақида ариза билан мурожаат қилди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Воқеа жойини кўздан кечирган экспертлар ўғри уйга калит танлаш йўли билан кирганини аниқлади. Ўғирланган нарсалар рўйхатида жабрланувчи беш турдаги тилла тақинчоқ ва 2300 доллар миқдоридаги пулни кўрсатган.
Тезкор суриштирув тадбирлари профессионал тарзда олиб борилиши натижасида ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинган кишининг шахси аниқланди ва тез орада қўлга олинди. У Самарқанд шаҳрида яшовчи 22 ёшли йигит бўлиб чиқди. У ўзининг бу жиноятга алоқадорлигини инкор этмади ва бегона уйга калит танлаш йўли билан кирганини тан олди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)