Таиланд жанубида жойлашган Сонгкла вилоятидаги 2 минг маҳбусга мўлжалланган қамоқхонада 2,5 мингдан ортиқ маҳбус маъмуриятнинг «шахсий буюмларни қўшимча текшириш» ҳақидаги қарорига қарши исён кўтарди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Таиланд қамоқхоналарида шахсий буюмларни текшируви билан боғлиқ тадбирлар, шунингдек, қамоқхоналарнинг маҳбуслар билан тўлиб кетгани ортидан тез-тез исёнлар бўлиб туради. Мамлакат қамоқхоналарида одатда 30 маҳбусга мўлжалланган камераларда 50 ёки 60 киши сақланади.
Изоҳ (0)