Саудия Арабистонидан келган зиёратчилар Эронда пестицидлардан заҳарланиб вафот этди. Сегодня.ua’нинг хабар беришича, ҳодиса Машҳаддаги меҳмонхоналардан бирида юз берган.
Саудиялик тақводорлар шиаларнинг Эрондаги энг асосий муқаддас қадамжоси – имом Ризо мақбарасини зиёрат қилиш учун келишган эди.
Кўп ўтмай барча зиёратчилар ўзини ёмон ҳис қила бошлаган, улардан тўрт нафари вафот этган, 29 нафари эса кучли заҳарланиш ташхиси билан касалхонага жойлаштирилган.
Жабрланувчиларга ёрдам кўрсатилмоқда. Эрон озиқ-овқат ва дори воситалари давлат ташкилотидан маълум қилишларича, «саудиялик зиёратчилар Эронда фойдаланилиши тақиқланган пестицидлардан заҳарланган».
Қайд этишларича, бу заҳарли моддаларни зиёратчилар меҳмонхонадаги таомлар орқали қабул қилишган.
Изоҳ (0)