Истанбул халқаро аэропортида Turkish Airlines авиакомпаниясининг Нью-Йоркка учадиган самолёти ҳожатхонасидан лайнерда бомба бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзилган мактуб топилди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
Шундан кейин Boeing самолёти хавфсизлик ҳудудига ўтказилиб, йўловчилар салонни тарк этган ва полиция текширув бошлаган.
Қайд этилишича, бу Turkish Airlines йўловчи самолётларида бомба бўлиши мукинлиги ҳақида бир сутка ичида қолдирилган бешинчи хабар бўлган.
Изоҳ (0)