Германиядаги Rock am Ring фестивали доирасида ўтказилган тунги концертда яшин 12 кишига жароҳат етказди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Тахминан ярим кечаси кучли ёмғир бошланиб, тезда қаттиқ шамол эса бошлади. Шамол металл конструкцияларни қулатиб, чодир ва павильонларни учириб кетди. Чақмоқ ҳар сонияда чақнай бошлади.
Ташкилотчилар таниқли дижей Фриц Калькбреннернинг концертини бекор қилишга мажбур бўлди.
Полиция маълумотларига кўра, кучли шамол натижасида 27 киши зарар кўрди, уларнинг олти нафари оғир аҳволда. Айни пайтда касалхонада момақалдироқдан жабрланган 12 киши қолмоқда.
Изоҳ (0)