Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров бокс бўйича машғулотлар вақтида қовурғасини синдириб олди. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
«Ўтган машғулотлардаги @iznaur_k926ra ва @balu_k927ra билан жанглар вақтида бир неча яхши зарбаларни қабул қилдим. Зарбалар шу қадар яхши ва аниқ бўлганидан тўртинчи қовурғам икки жойидан синибди», - деб ёзди Қодиров.
Қодировнинг машғулотлардаги ҳар иккала ҳамкори Чеченистон махсус бўлинмаларининг жангчилари ҳисобланади. Айнан ким республика раҳбарига жароҳат етказганига Қодиров аниқлик киритмаган.
«Нима бўлишидан қатъий назар, спорт билан шуғулланишда давом этинг, спорт – бу куч», - дея қўшимча қилади Рамзон Қодиров.
Изоҳ (0)