«Барселона» клуби Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган билан келишувга эришди, деб хабар беради «Uff.uz».
24 ёшли футболчи Хавининг ўринбосари бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА томонидан қўйилган тақиққа кўра, «Барселона» 2016 йилга қадар таркибига янги футболчи қўшиб олиш ҳуқуқига эга эмас.
Шу сабабдан ҳам, Гюндоган «Барселона» сафига фақат келаси йил қўшилиши мумкин.
Изоҳ (0)