«Барселона» ярим ҳимоячиси Хави Европа Чемпионлар Лигасида ўйин ўтказиш бўйича рекорд ўрнатди, деб хабар беради «Sports.ru».
Хави «Ювентус»га қарши учрашувнинг иккинчи таймида захирадан майдонга тушди. Шу тариқа испан футболчиси турнирдаги 151-ўйинини ўтказди ва 150 та учрашувда майдонга тушган Икер Касильясдан ўтиб, яққол етакчи бўлиб олди.
Бундан ташқари, Хави «Барселона» таркибидаги 25-совринини қўлга киритди. 35 ёшли футболчи 4-марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонди. Каталонияликлар сардори яна 8 марта Испания чемпионати, 6 марта мамлакат Суперкубоги, 3 марта Испания Кубоги ҳамда 2 мартадан Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.
Изоҳ (0)