Россия давлат буюртмалари сайтида ичида марҳумнинг ДНК намуналари сақланадиган қисмига эга элита тобутларга буюртма жойлаштирилди, деб хабар бермоқда «Газета.ru».
Буюртма Пермнинг «Ритуалние услуги» муниципал корхонаси томонидан жойлаштирилган. Жами 20 та тобут буюртма берилган бўлиб, шартноманинг умумий қиймати 754 минг рубль (25 минг доллар) ни ташкил этади.
Аниқлик киритилишича, барча тобутлар павлония дарахти ёғочидан ясалиб, уларга микролифт ўрнатилиши лозим. Бундан ташқари, тўртта тобут «Махфий оқшом»дан лавҳалар билан безалиши кераклиги айтилган.
Изоҳ (0)