Иордания шаҳзодаси Али бин ал Ҳусайн ФИФА президентлигига сайловларда қатнашади, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Нашр эслатишича, ўтган сайловда ал Ҳусайн Блаттернинг ягона рақиби бўлган. Бироқ биринчи босқичдан сўнг Иордания шаҳзодаси ўз номзодини олиб ташлаган эди. Ўшанда Блаттер учун 133 та, ал Ҳусайн учун 73 та мамлакат овоз берган эди.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА президенти Йозеф Блаттер коррупцион можаро сабаб истеъфога чиқишини эълон қилди. Йозеф Блаттер 1998 йилдан бери ФИФАга раҳбарлик қилиб келаётганди. 29 май куни у навбатдаги муддатга сайланган эди.
Изоҳ (0)