GM Uzbekistan қўшма корхонаси 3 июндан Lacetti-2 ва Cobalt автомобиль моделлари учун халқаро пластик карталар бўйича янги нархларни белгилади. Бу ҳақда компания расмий сайтида маълумот берилган, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».
UzReport’нинг аниқлик киритишича, халқаро пластик карталар воситасида сотиб олинадиган биринчи ва иккинчи позициядаги Lacetti-2 ва Cobalt автомобиллари нархи 15 фоизга арзонлашган.
Аввалроқ Cobalt LS (биринчи позиция)нинг нархи 32,619 миллион сўм, Cobalt LТ (иккинчи позиция) 35,027 миллион сўм, Lacetti LS (биринчи позиция) 38,358 миллион сўм, Lacetti CDХ/М/Т (иккинчи позиция) эса 44,333 миллион сўмга тенг эди.
Изоҳ (0)