Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳига том қисми пачоқ бўлган хорижда ишлаб чиқарилган машиналарнинг сурати жойлаштирилди.
Автомобилларнинг барчаси автоулов ташишга мўлжалланган юк машинасининг юқори қисмида бўлган. Суратларни жойлаштирган фойдаланувчи машиналар паст кўприк остидан ўтганини ёзган.
Постда изоҳ қолдирган фойдаланувчилар бу ҳодиса 2 июнь куни Янгийўл кўприги олдида содир бўлганини қайд этди. Кўпчилик бу воқеага юк машинаси ҳайдовчисининг эътиборсизлиги сабаб бўлганини тахмин қилди.
Изоҳ (0)