31 май куни Қозоғистоннинг Қарағанди шаҳрида бўлиб ўтган помидор жангларида 30 килограмм помидор йиғилганлар учун патрон вазифасини ўтади, деб хабар бермоқда «Nur.kz».
Жангларнинг барча иштирокчиларига махсус полиэтилен ёпинчиқлар ва қалқонлар тарқатилган. Жанг бошлангач, газон тез орада помидор билан қопланган.
Қайд этилишича, ушбу тадбирни ўтказиш ғояси Испаниянинг Буньоль шаҳрида ҳар ёзда анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган Томатина фестивалидан олинган. Ташкилотчилар Қарағандида ҳам буни анъанага айлантиришни режалаштиряпти.
Изоҳ (0)