Жанубий Кореянинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири GS Engineering & Construction Co. 28 май, пайшанба куни Ўзбекистонда нефть-кимё корхонаси лойиҳаси бўйича 4,5 миллиард долларлик шартнома имзолади, дея хабар бермоқда «Review.uz».
«Ўзбекнефтгаз» МХК билан ҳамжиҳатлик тўғрисидаги меморандумга мувофиқ Жанубий Корея компанияси табиий газдан олефин ишлаб чиқариш бўйича корхона қуради. Олефин пластмасса ишлаб чиқаришда қўлланилади.
GS Engineering & Construction Co. жанубий кореялик инвесторлар билан консоциум шакллантириб, лойиҳа қийматининг 50 фоизини молиялаштиради, қолган қисми «Ўзбекнефтгаз» томонидан қопланади.
Изоҳ (0)