Америкалик ҳарбийлар адашиб, куйдиргининг тирик спораларини АҚШ лабораторияларига, шунингдек Жанубий Кореяга жўнатиб юборди, дея хабар бермоқда «РБК».
Ушбу споралар тажрибалар ўтказиш учун зарур бўлган, бироқ улар тирик бўлмаслиги керак эди. Содир бўлган ҳолат юзасидан тергов олиб борилмоқда. Споралар юборилган лабораториялардан бири Мэрилендда бўлиб, у ерда ходимлар кўрикдан ўтмоқда.
Reuters ёзишича, намуналар Американинг Осанадаги базасига юборилган. У ердаги 22 нафар ходим шошилинч равишда касалхонага келтирилган, бироқ ҳарбийлар таъкидлашича, касалликни юқтириб олиш хавфи йўқ.
Изоҳ (0)