Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ҳукумати «Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япония тижорат банклари иштирокида Ўзбекистон Республикаси ерусти рақамли телеузатиш тармоқларини ривожлантириш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор қабул қилди, деб хабар бермоқда UzDaily.

Фото: shutterstock.com

Фото: shutterstock.com

Қарорга кўра, ушбу лойиҳа бўйича ўтказилган танлов якунида «Ўзимпэксалоқа» МЧЖ ва Япониянинг Ogawa Seiki Co. Ltd компанияси ўртасида «Радиоалоқа, радиоузатув ва телевидение маркази» давлат унитар корхонаси учун умумий қиймати 8 751 343 200 иена (73,63 миллион доллар) бўлган рақамли телевидение ускуналарини етказиб бериш бўйича шартнома тузилган.

Лойиҳа Япония халқаро тараққиёт банки томонидан Sumitomo Mitsui Banking Corporation тижорат банки билан консорциумда молиялаштирилади. 2015 йил январь ойида Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки шартномани бирга молиялаштириш бўйича заём келишувини имзолаган. 12 йилга, жумладан икки йилга имтиёз билан тақдим этиладиган кредит миқдори 62,59 миллион доллардир. «Алоқабанк» акциядорлик компанияси эса 11,04 миллион доллар миқдоридаги кредитни беш йил муддатга миллий валютада тақдим этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)