Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида ер ўпирилиши натижасида камида олти киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда ТАСС республика фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб.
Фавқулодда ҳолат 24 май куни Сузоқ туманининг Қиржол қишлоғида содир бўлган: бир неча юз кубометр ҳажмидаги тупроқ бешта турар жойни босиб қолган. Натижада олти киши, жумладан уч бола ҳалок бўлган, яна ўн киши турли даражада жароҳат олиб, касалхонага етказилган.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳалок бўлган ва жабрланганларнинг оилаларига 100 минг сом (тахминан 1,7 минг доллар)дан маблағ ажратишни буюрди.
Изоҳ (0)