Бухорода «Мадад Газоил Инвест» корхонасига қарашли 33-автомобилларни газ билан тўлдириш шохобчасига ҳужум уюштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Қайд этилишича, жиноий гуруҳ вакиллари тунда ниқобларда келиб, шохобчага ҳужум қилган ва операторни дўппослаган. Босқинчилар қанча пул олгани ва бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.
«Инсон ва қонун» нашрининг хабарига кўра, тезкор қидирув чора-тадбирлари туфайли уч кишидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинган.
Изоҳ (0)