Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарофиддин Лутфуллаев Марокашда ўтган «Masters» мусобақасида совриндор бўлди, дея хабар бермоқда 12news.uz.
Ўзбекистонлик дзюдочи 60 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги спортчилар ўртасидаги мусобақаларда учинчи ўринни эгаллаб, бронза медаль билан тақдирланди.
Маълумот учун, Шарофиддин Тўлаганов 2015 йили Туркия, Грузия ва Польшада ўтказилган халқаро мусобақаларда ғолиб чиқди, Кувайтда ўтказилган Осиё чемпионатида учинчи бўлди.
Изоҳ (0)