Футбол бўйича Испания чемпионатининг сўнгги турида «Барселона» ўз майдонида «Депортиво»ни мағлуб эта олмади. «Segodnya.ua» хабарига кўра, ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди.
Қайд этиш жоиз, ўйиндаги натижа кўпроқ меҳмонлар учун аҳамиятли эди – жамоа мусобақадаги ўз ўрнини сақлаб қолиш учун кураш олиб бораётанди. «Барселона» эса муддатидан аввал чемпионликни расмийлаштирганди, мазкур ўйиндан сўнг эса жамоага чемпионлик кубоги топширилди.
Шу куни ярим ҳимоячи Хави «Барселона» таркибида сўнгги учрашувини ўтказди. У профессионал футболчилик фаолиятини бошлаганидан буён шу жамоада тўп суриб келаётганди. 35 ёшли футболчи фаолиятини энди Қатарнинг «Ас-Садд» жамоасида давом эттиради.
Изоҳ (0)