Торун шаҳрига сайловчилар билан учрашиш мақсадида ташриф буюрган Польша президенти Бронислав Коморовскийга ҳужум қилишга уринишди. Бу ҳақда «Segodnya.ua» хабар бермоқда.
Коморовский Торун ратушаси биносига кириб келган вақтда оломон ичидан бир киши отилиб чиқиб, «президент томон катта тезликда яқинлашиб кела бошлаган». Коморовскийнинг ёнида турган полициячи уни эҳтимолий ҳужумдан сақлаб қолган.
Хабар беришларича, полиция ҳодиса айбдорини ҳибсга олган, ҳозирги вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 24 май куни Польшада президент сайловининг иккинчи тури бўлиб ўтади. Унда Польшанинг амалдаги президенти Бронислав Коморовский ва мухолифат номзоди Анджей Дуда кураш олиб боради.
Изоҳ (0)