Ҳиндистон шимолида темир йўлни кесиб ўтиш жойида поезд ҳамда трактор ўртасидаги тўқнашув оқибатида 8 киши ҳаётдан кўз юмди ва 19 киши жабрланди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Ҳодиса Уттар-Прадеш штатидаги Бижнор округида содир бўлган. ZeeNews телеканали берган хабарга кўра, 4 киши воқеа жойида вафот этган, жабрланганлар туман шифохонасига етказилган.
«Поезд Ножибободдан Кордварга ҳаракатланаётганида Семарпурдаги йўлни кесиб ўтиш жойида трактор билан тўқнашган», — деди полиция вакили Шайлендра Лал.
Штат ҳукумати ҳалок бўлганларнинг оиласига 200 минг рупия (3,2 минг доллар) ва жабрланганларга 50 минг рупия (800 доллар) товон пули тўлашини маълум қилди.
Изоҳ (0)