Туркиянинг Диёрбакир вилоятида 19 ёшли Мутлу Кая телевидениедаги мусиқали танловда иштирок этишга розилик бергани учун бошидан яраланди, деб хабар қилади «Сегодня.ua».
Маҳаллий ОАВлар берган хабарга кўра, номаълум шахс Мутлу Каянинг ҳовлисига кирган ва деразадан қизнинг бошига ўқ узган. У оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Баъзи хабарларга кўра, ёвуз ниятли кимса қўлга тушган ва сўроқ учун полиция участкасига келтирилган. Унинг шахси ошкор қилинмаяпти.
Ёш хонанда мусиқали танловда қатнашишни бошлаганидан кейин унга таҳдид қилиш бошланган. Мутлу яшайдиган туман аҳолиси аёлларнинг жамиятда тутган ўрни бўйича консерватив қарашлари билан бошқалардан фарқ қилади.
Изоҳ (0)