АҚШ ва Болгария ҳарбийлари Руминияда ҳарбий машғулотларни бошлади, деб хабар беради «Европейская правда».
Турли миллатлар иштирокидаги «Платина бургут—2015» машғулоти Руминиянинг Бабадаг шаҳридаги полигонда ўтказилади. Ушбу полигон НАТОнинг Шарқий Европадаги иттифоқчилари имкониятларини намойиш қилишга мўлжалланган.
Машғулотларда тахминан 150 нафар Америка денгиз пиёда қўшинлари ва Қора денгиз денгизчилари иштирок этади.
«Машғулотларда пиёда аскарларнинг мерганлик, бўлинмаларни бошқариш, бронтешар қуроллардан фойдаланиш маҳорати сайқалланади», — деди Пентагон вакили Стив Уоррен.
Ҳарбий машғулотлар 28 майга қадар давом этади.
Изоҳ (0)