19 май куни Камбоджа жануби-шарқидаги Свайриенг провинциясида сайёҳлик автобуси ва фургон тўқнашиб кетиши натижасида камида 21 киши ҳалок бўлди, яна 5 киши жабрланди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Қурбон бўлганлар тўқимачилик заводи ишчиларидир. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 07:00 (Тошкент вақти билан 05:00)да содир бўлган.
«Ишчилар жойлашган фургон Вьетнамдан Пномпенга ҳаракатланаётган сайёҳлик автобуси билан тўқнашиб кетиши оқибатида йигирма бир киши ҳалок бўлди», — деди Свайриенг провинцияси полиция бошлиғи Коенг Хорн.
Жабрланганлар шифохонага етказилган. Уларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Полиция тўқнашув сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)