Пойтахтнинг Олмазор туманида яшовчи фуқаро Учтепа тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилди, деб хабар беради «Постда» газетаси.
У ўз аризасида кимдир уйининг дераза панжараларини бузиб кириб, 14 турдаги заргарлик буюмлари ва 4 минг 700 долларини ўғирлаб кетганини билдирди.
Олиб борилган тезкор суриштирув-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни олмазорлик шахс содир этгани аниқланди ва қўлга олинди.
Изоҳ (0)