Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи шахс маст ҳолатда уйига келаётиб, маҳалладоши билан тортишиб қолди, деб хабар қилади «Постда» газетаси.
Уни муросага чақирган маҳалладошини ҳақоратлабгина қолмай, юзига кетма-кет мушт ҳам туширди. Жанжалга ички ишлар идоралари ходимлари чек қўйди. Жабрланувчи шифохонага ётқизилди.
Энди ичкилик дастидан маҳалладошини дўппослаган эркак қилмишига яраша жазо олади.
Изоҳ (0)