«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси Корея Республикасининг Vision Care Service халқаро ташкилоти билан молиявий кўмак ҳақида келишув имзолади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Ҳужжат Vision Care Service делегациясининг 10—15 май кунлари Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланди.
Vision Care Service шифокорлар делегацияси Ўзбекистонга 17 майда ташриф буюриб, 23 майга қадар Бухоро вилояти аҳолиси учун тиббий кўрик ташкил қилади. Унда офтальмология мутахассислари иштирок этади. Кўрикдан ўтганларга шифокор тавсияси билан гуманитар ёрдам сифатида дори-дармонлар берилади.
Изоҳ (0)