1977 йилдан буён анъанавий тарзда 18 май куни нишонланиб келинаётган Халқаро музейлар куни бу йил «Музейлар ва жамиятнинг барқарор тараққиёти» шиори остида ўтказилмоқда, деб хабар берди UzReport.
Қайд этилишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 100 дан ортиқ музей бўлиб, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Игорь Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи уларнинг энг машҳурлари ҳисобланади.
Аввал хабар берилганидек, 18 майда Халқаро музейлар кунига бағишлаб Ўзбекистондаги барча музейларда қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. «Очиқ эшиклар» куни тадбирларида барча музейлар кенг аҳолига бепул хизмат кўрсатади. Юқорида саналган музейларда эса «Музей оқшоми»га саёҳат уюштирилади.
Изоҳ (0)