Ўзбекистон Милиий кутубхонасида 12 май куни Шарқнинг буюк мутафаккири, олим Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий таваллудининг 1235 йиллигига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Бу ҳақда Infocom.uz хабар бермоқда.
Анжуманда Шарқ қўлёзмалари маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент ислом университети, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент ахборот технологиялари университети ўқитувчи ва талабалари ҳамда Тошкент олий харбий божхона институти тингловчилари иштирок этди.
Конференция табиий фанлар негизини ташкил этувчи алгебра, тригонометрия, геометрия ва арифметикаларга асос солган ал-Хоразмий илмий ишларининг моҳиятига бағишланган бўлиб, унда астрономия, математика ва географияга оид 20дан зиёд илмий ишлар ёзган олим нинг ҳаёти, ижоди ва революцион ғояларини тадқиқ этувчи олимлар ва тадқиқотчилар сўзга чиқди.
Улар ўз маърузаларида ал-Хоразмийнинг Шарқда Европа маданиятини ва Европада Шарқ маданияти ва таълимотларини тарғиб этишдаги роли тўғрисида фикр билдирдилар. Конференцияда кутубхона фойдаланувчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Изоҳ (0)