Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси диктори Раҳматилла Мирзаев 2015 йил 2 март куни ўз уйида ўлдириб кетилиши бўйича иш якунига яқинлашмоқда, деб ёзади «12news.uz».
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси бошлиғи А. Назаровнинг «Даракчи» газетасига маълум қилишича, Тошкент вилояти прокуратураси 2 март куни ушбу факт юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси иккинчи қисми «ж» бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўз якунига яқинлашмоқда.
Аввалроқ, Тошкент вилояти ички ишлар ва прокуратура органлари томонидан ўтказилган тезкор суриштирув чора-тадбирлари чоғида ушбу қотиллик иссиқ изида фош этилиб, бу бўйича Зангиота тумани Чувалачи қишлоғида яшовчи 21 ёшли йигит қўлга олингани хабар қилинган.