Буюк Британияда яшовчи канадалик Ян Далсин Канаданинг Алберт провинцияси қонун чиқарувчи мажлисига сайловларда қатнашган дўсти Toмac Дангни қўллаб-қувватлаш мақсадида у маҳаллий парламентга сайланса, шляпа тановул қилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Meduza.
20 ёшли Данг қонун чиқарувчи мажлисга сайланган Янги демократик партиянинг 53 номзодидан бири бўлди. Ғалаба аниқ бўлиши билан у дўстига қўнғироқ қилиб, ваъдасини эслатди.
Далсин эса дўконга бориб шляпа танлагани, кейин эса уни пиширгани ва егани акс этган видеолавҳа тайёрлаб, уни ўзининг Facebook’даги саҳифасига жойлаштирди.
Изоҳ (0)