Бангладеш Олий суди мамлакат мадҳиясини телефонларда рингтон сифатида ўрнатишни тақиқлаб қўйди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Олий суд қарорига биноан, Бангладеш мадҳиясини умуман тижорат мақсадларида ҳам ишлатиш мумкин эмас.
Маълумот учун, Бангладеш мадҳияси сифатида матни ва мусиқаси Рабиндранат Тагорга тегишли «Менинг олтин Бенгалиям» қўшиғининг дастлабки ўн қатори ишлатилади.
Изоҳ (0)