Грузиянинг Қора денгиз бўйида жойлашган Кобулети шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида содир бўлган ёнғин оқибатида уч нафар бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Ёнғин қамраб олган бинодан жами 45 киши, жумладан 31 нафар бола эвакуация қилинган. Ҳозирда ёнғин сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлган болалар айнан ёнғин бошланган хонада бўлган. Уларнинг барчаси Кобулетига гастролга келган руставилик гуруҳ вакиллари бўлган.
Изоҳ (0)