Туркияда концерт беришга тайёргарлик кўраётган хонанда Райҳон 1−7 май кунлари «Истиқлол» санъат саройида концерт берган Шаҳзодадан ранжиган кўринади, деб ёзади «7х7» газетаси.
«Бир пайтлар содиқ дугонангиз бўлган Шаҳзоданинг концерт дастурига борасизми?» деган саволга Райҳон «Мени таклиф қилмади» деб жавоб берди.
Шунингдек, хонанда Туркияда концертдаги ҳамроҳи Жаҳонгир Отажоновнинг ижоди ҳақида нималарни билишини айтди:
«Афсуски, унинг ижоди ҳақида етарлича билмайман. Унинг жонли ижрода қойилмақом куйлашини биламан. Халққа саҳнадаги жўшқинлиги, ғайрати жуда ёқишини ҳам эшитгандим. Бироқ унинг ижодига мухлис эмасман».
Изоҳ (0)