Осиё Чемпионлар лигаси 6-тури доирасидаги 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланган «Персеполис» – «Бунёдкор» учрашувини томоша қилиш учун «Озоди» стадионига роппа-роса 100 минг мухлис йиғилди. Бу ҳақда «Бунёдкор» матбуот хизмати хабар берди.
2009 йилги турнинг нимчорак финали доирасидаги «Персеполис» – «Бунёдкор» (0:1) учрашувини кузатиш учун 95 225 нафар мухлис бевосита стадионга йиғилган эди ва бу кўрсаткич ОЧЛ тарихида рекорд саналарди.
Бироқ яқиндагина ушбу рекорд кўрсаткич янгиланганди. Аниқроғи, ОЧЛ−2015 4-тури доирасидаги «Персеполис» – «Ал Наср» (1:0) учрашувини кузатиш учун «Озоди» стадионига роппа-роса юз минг мухлис ташриф буюрди. 6 май оқшомида кечган «Персеполис» – «Бунёдкор» (2:1) учрашувини кузатиш учун ҳам худди шунча мухлис келди ва бу борадаги рекорд кўрсаткич такрорланди.
Изоҳ (0)