Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британиялик букмекерлар Кембридж герцог ва герцогиняси ўз қизларига Шарлотта деб исм қўйишини олдиндан топган ўйинчиларга рекорд миқдордаги маблағ — 1 миллион фунт (1,53 миллион доллар) тўлади, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Фото: AP

Фото: AP

Фирма мутахассислари маълумотларига кўра, тотализатор (пул тикиб ўйнаш) ишқибозлари орасида Шарлотта исми сўнгги кунларда сўзсиз фаворит бўлган. Энг кўп пул тикилган бошқа исмлар Элис ва Оливия бўлган.

Эслатиб ўтамиз, герцог ва герцогиня ўз қизларини Шарлотта Елизавета Диана деб номлади, унга қироллик олия ҳазратлари Кембридж маликаси Шарлотта деб мурожаат қилиш мумкин.

Кембридж герцог ва герцогиняси ўз қизларига Шарлотта Елизавета Диана деб исм бериш орқали бирйўла уч киши — бобоси Чарльз, бувиси Диана ва ҳозирги қиролича Елизавета II ҳурматини бажо келтирди.

Шарлотта — чақалоқнинг буваси Уэльс шаҳзодаси Чарльз исмининг аёлларга хос вариантидир.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди