Таниқли футболчи Дэвид Бекхэм Instagram’да @davidbeckham номи остида саҳифа очди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Футболчи аккаунтни ўз туғилган кунига бағишлаб очди — 2 май куни Бекхэм 40 ёшини нишонлади.
Саҳифа яратилганидан саккиз соат ўтиб, унга 2 миллионга яқин фойдаланувчилар обуна бўлиб улгурди, аккаунтнинг ўзида эса бу вақтда бор-йўғи бешта фотосурат бор эди.
Нашр таъкидлашича, футболчининг рафиқаси — қўшиқчи ва бизнесвумен Виктория Бекхэм аккаунтига аъзо бўлганлар сони 4,3 миллион кишини ташкил этади, уларнинг ўғли Бруклиннинг саҳифаси эса шу вақтгача 2 миллион фойдаланувчини жалб этиб улгурган.
Изоҳ (0)