Владимир Путин: Mercedes-Benz S-600 Guard Pullman
Россия президентининг Германияда ишлаб чиқарилган автомобили узунлиги 6,2 метрни, оғирлиги 3 тоннани ташкил этади.
Машинанинг 6,2 литрли V2 двигатели 400 от кучига эга.
Ўта кучли хавфсизлик ва зирҳ тизимига эга автомобилнинг нархи 900 минг евродан кам эмас.
Барак Обама: Cadillac One
General Motors концерни томонидан тайёрланган Cadillac дунёдаги энг зирҳланган автомобиллардан бири ҳисобланади.
Узунлиги 5,5 метр бўлган автомобилнинг эшиги қалинлиги 20 санtimeтр, ойнаси эса 12 санtimeтр. Машина 10 километр учун 3 литр дизель ёқилғисини сарфлайди.
Елизавета II: Bentley Arnage Red Label
Буюк Британия қироличаси 2002 йилда Bentley компанияси томонидан ўзининг тахтга ўтирганига 50 йил тўлганига бағишлаб чиқарилган State Limousine автомобилидан, шунингдек турли Rolls-Royce моделларидан фойдаланади. Бироқ 475 минг евролик Bentley Arnage Red Label автомобили махсус Елизавета II учун ишланган модель ҳисобланади.
Дэвид Кэмерон: Jaguar XJ Sentinel V8
Дэвид Кэмероннинг Буюк Британияда ишлаб чиқарилган автомобили 100 километр/соат тезликка 5,2 секундда чиқа олади.
Си Цзиньпин: FAW Hong Qi HQE
Си Цзиньпиннинг 6,4 метрли лимузининг маъноси «Қизил байроқ»ни англатади.
2009 йил октябрида чиқарилган автомобиль Хитой Халқ Республикаси ташкил топишининг 60 йиллигига бағишланган.
Лимузиннинг оғирлиги 4,5 тонна бўлиб, 12 цилиндрли двигатели 400 от кучига эга.
Нархи 600 минг доллардан 1,2 миллион долларгача эканлиги айтилган.
Акихито: Toyota Century Royal
Япония императорининг 350 от кучига эга автомобили 460 минг долларга баҳоланади.
Шинжо Абе: Toyota Century
Toyota Century автомобилининг Япония бош вазири учун тайёрланган версияси эса 280 от кучига эга.Франсуа Олланд: Citroen DS5
Франция президенти лимузиндан воз кечиб, ушбу хетчбекни танлаган. У ўз ҳайдовчиларига йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш ва қизил чироққа тўхташни буюрган.
Изоҳ (0)