Ўзбекистоннинг 2015—2019 йиллар учун янги «транспорт дастури» 10 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу ҳақда 28 апрель куни Тошкентда халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, маҳаллий ва хорижлик экспертлар иштирокида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Марказий Осиёда транспорт ва транзит ривожланиши масалаларига бағишланган кенгайтирилган мулоқотда маълум қилинди.
Дастурнинг асосий йўналишлари 2400 километрлик Ўзбекистон миллий автомагистралини янада ривожлантириш, 300 километрга яқин умумий фойдаланиш йўлларини қуриш, 900 дан ортиқ йўл таъмирлаш бўйича энг янги техникаларни олиб келиш, темир йўлларни электрлаштириш бўлади.
Қайд этилишича, 2011—2015 йилларда Ўзбекистонда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш учун 7 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратилган.
Изоҳ (0)