Ўзбекистон Адлия вазири буйруғи билан туғилганлик, никоҳ қайд этилганлиги, никоҳ бекор қилинганлиги, вафот этганлик тўғрисидаги далолатномаларнинг электрон шакллари тасдиқланди, дея хабар бермоқда «Reviews.uz».
Ҳужжатда белгиланишича, далолатномалар қайдларининг электрон шакли нусхаси қоғоз шакли каби ФҲДЁ органи мудири, инспектор томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
Вафот этганлик тўғрисидаги далолатнома қайдини тўлдириш вақтида ФҲДЁ органига марҳумнинг паспорти тақдим этилмаса, тегишли ҳужжатнинг реквизитларни тўлдириш учун мўлжалланган сатрига «Тақдим этилмади» деб, «Қайдлар учун» графасига эса унинг тақдим этилмагани сабаби киритилади.
Изоҳ (0)