Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шимолий кон бошқармаси ходималари «Мисс Қизилқум-2015» танловида иштирок этишди. VX.uz хабарига кўра, бу номдаги танлов Навоий вилоятининг Учқудуқ шаҳрида бўлиб ўтган.

Фото: vx.uz

Фото: vx.uz

Танловда 45-55 ёш оралиғидаги аёллар иштирок этган. Иштирокчилар танловнинг тўрт босқичи давомида ўзлари ҳақида маълумот беришган, рақс маҳоратларини намойиш этишган, невараларни тарбиялаш услублари билан ўртоқлашиб, омма эътиборига оқшом либосларини тақдим этишган.

Ҳакамлар ҳайъати қарорига асосан 2-ЦҚ эпидемиология бўлими мудири, шифокор Ёрқиной Қорабекова «Қизилқум гўзали-2015» деб топилди.

Шунингдек, 1-ётоқхона УЙКШ мудири Гулчеҳра Рашидова, «Кончи» профилакторийси ошпази Зиёда Тошева, 3-ГМЗ лаборанти Гулшод Қўшматова, 3-ГМЗ назоратчиси Розия Шопўлатова, 3-болалар боғчаси тарбиячиси Малика Гармонова ва УЙКШ меҳмонхонаси маъмури Насиба Суюнова ҳам турли йўналишлар бўйича ғолиб деб топилди.

Танлов қатнашчилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди