Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Иордания пойтахти Амман шаҳри оғир атлетика бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилмоқда. Ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этмоқда, деб хабар беради «12news.uz».

Фото: 12news.uz

Фото: 12news.uz

Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси берган хабарга кўра, Осиё Кубогининг биринчи кунидаёқ 56 кг вазн тоифасидаги полвонлар мусобақасида ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати совриндори Рўзимурод Асланов барча рақибларини ортда қолдирди. У даст кўтаришда 100 кг, силтаб кўтаришда 125 кг тошни ўзига бўйсундирди ва якунда икки кураш натижалари билан 20 ёшгача бўлган атлетлар орасида 3 та олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси ғазнасига яна 3 та олтин медални Суннатилло Шокиржонов олиб келди. У 85 кг вазн тоифасидаги полвонлар ўртасида даст кўтаришда 143 кг, силтаб кўтаришда 161 кг натижа кўрсатиб, умумий 304 кг тошни ўзига бўйсундирди.

Осиё Кубогининг кумуш медалини хивалик Шаҳзод Худойберганов қўлга киритди. Яқинда 18 ёшга тўлганига қарамай, у ўзидан анча катта бўлган рақибларига муносиб қаршилик кўрсатди. 77 кг вазн тоифасидаги полвонлар ўртасида Шаҳзод Худойберганов даст кўтаришда 135 кг, силтаб кўтаришда 160 кг натижа кўрсатиб, умумий ҳисобда 295 кг тошни ўзига бўйсундирди ва 3 та кумуш медалга эга чиқди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди