Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

22 апрель куни Бухоро шаҳрида ёниб кетган «Қамиш бар» ресторанининг эгаси Насулло Ширинов ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилиши юзасидан бир неча марта огоҳлантириш олган. Бу ҳақда Бухоро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига таяниб «Восточний экспресс» хабар берди.

Фото: vx.uz

Фото: vx.uz

Жумладан, ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари унга печларнинг носозлиги ва ошхонада ёнғин ўчириш ускуналари мавжуд эмаслигини бир неча марта маълум қилган. Кўплаб қоидабузарликлар оқибатида 2013 йил май ойида ҳам ёнғин келиб чиққан, фақат бунчалик жиддий бўлмаган.

Насулло Шириновга нисбатан ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда у қўлга олинган ва терговда бўлиб турибди. Унинг айби тўлиқ исботланса, уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши ёки энг кам иш ҳақининг 20—50 баравари миқдорида жаримага торилиши, беш йилгача тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари каби жазолардан бирига маҳкум қилиниши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда