Тошкентда ўтган йилнинг августида очилган янги Нурафшон айланма кўчаси келажакда узайтирилади, дея хабар бермоқда «Газета.uz» пойтахт ҳокимияти «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директори Собиржон Ориповга таяниб.
Нашрнинг эслатишича, 5,1 километрлик Нурафшон кўчаси Олмазор туманидаги Беруний кўчасидан бошланиб, Шайхонтоҳур туманидаги Хуршид кўчасигача давом этади.
Лойиҳанинг иккинчи қисми Беруний кўчасидан («Тинчлик» метроси) Оқтепа майдонигача бўлган йўлни қуришни кўзда тутади.
Қурилиш муддати ҳозирча номаълум, айни пайтда лойиҳавий ва смета ҳужжатлари тайёрланмоқда. Орипов ҳукумат қурилишни мавжуд бинолар учун минимал зарар билан олиб боришни режалаштираётганини таъкидлади.
Изоҳ (0)