Жаҳон банки ва Ўзбекистон ҳукумати Мева-сабзавотчилик секторини ривожлантириш лойиҳасини Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки маблағларидан молиялаштириш учун 150 миллион долларлик қарз битимини имзолади, дея хабар бермоқда UzReport.
Лойиҳа мева-сабзавотчилик секторидаги фермерларга кўмак бериш ва қишлоқ жойларида кўп иш ўринларини яратишга туртки беришга қаратилган.
Лойиҳа қишлоқ хўжалигига техник кўмак, кредит олиш имконияти ва Лойиҳани бошқариш имкониятини беришни кўзда тутади. У Ўзбекистоннинг Андижон, Жиззах, Фарғона, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилади.
Изоҳ (0)