Россиянинг маданий пойтахти Санкт-Петербургда 1909—1920 йилларда Бухоро амири Саид Абдулаҳадхон маблағига қурилган жоме’ масжид реставрация қилинади, дея хабар бермоқда «Восточный экспресс» нашри.
Шарқий Европадаги энг йирик масжидни қайта тиклаш ишларига 50 миллион рублга яқин маблағ сарфланади. Маблағ тош ва сирланган қопламаларни реставрация қилишга йўналтирилади. Ишларни 2015 йил 10 октябргача якунлаш кўзда тутилган.
Бухоро амири Саид Абдулаҳадхоннинг ўзи масжид очилишигача яшамаган. Масжид 1913 йил 22 февралда расман очилган.
Изоҳ (0)