Россия Ички ишлар вазирлиги Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг мамлакатдаги бошқа минтақалар махсус хизматлари томонидан Чеченистонда ўтказиладиган операцияларда уларга қарата ўт очиш мумкинлиги ҳақидаги баёнотини ножоиз деб атади. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
«Россия ИИВ Чеченистон махсус хизматлар ходимлари билан келишилмай ўтказиладиган махсус операцияларнинг бошқа минтақалик иштирокчиларига қарата ўт очиш ҳақидаги баёнотини Чеченистон Республикаси раҳбари учун ножоиз деб ҳисоблайди», − дейилади вазирлик пресс-релизида.
Эслатиб ўтамиз, Грознийда Ставропол полицияси ва бирлашган гуруҳ томонидан ўтказилган операция чоғида федерал қидирувда бўлган Жамбулат Дадаев ўлдирилгач чақирилган республиканинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари йиғилишида Қодиров шундай баёнот берган эди. Россия ИИВ ставрополлик полициячилар ушбу операция учун Чеченистон ички ишлар органларидан рухсат олганини ҳам маълум қилган.
Изоҳ (0)