Ҳиндистоннинг Думри-Исри шаҳрига минглаб ҳиндуийлар тўрт қўл ва тўрт оёқли болага сиғиниш ва унинг туғилишини нишонлаш учун оқиб келмоқда, деб хабар берди The Daily Mirror.
Зиёратчилар болани ҳиндуийлик динида тўрт қўлли фил қиёфасида тасвирланадиган ҳамда донишмандлик ва фаровонликни ифодалайдиган Ганеша маъбудига қиёсламоқда. Боланинг бундай ҳолати она қорнидаги икки уруғдан бири яхши ривожланмагач, бошқаси билан қўшилиб кетиши оқибати дея тахмин қилинмоқда.
Қайд этилишича, Ҳиндистонда аввал ҳам мутация билан туғилган болалар шундай эътиборга сазовор бўлган. Жумладан, 17 санtimeтрли думи бўлган 13 ёшли Аршад Али Хон Ҳануман маъбудининг қиёфасида деб эълон қилинган.
Изоҳ (0)